
"Арсенал" Лондон дербисида йирик ҳисобда зафар қучди ва янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади (видео)
- 12-сентябр 2020, 22:25
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бугун Англия премьер-лигасининг янги 2020/21 йилги мавсумига старт берилди. Мухлислар илк турда “Фулхэм” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги Лондон дербиси гувоҳи бўлди.
“Кравен Коттеж”да кечган беллашув 3:0 ҳисобида “канонирлар”нинг мутлақ ғалабаси билан якунланди. Шу куни голларга Александр Ляказетт (8'), Габриэл Магальяйнс (49') ва Пьер-Эмерик Обамеянг (57') муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ