
Арина Соболенко 18 ёшли теннисчи олдида ожиз қолди
- 30-май 2019, 23:58
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Хотин-қизлар теннис уюшмаси – "WTA" томонидан Франция пойтахти Париж шаҳрида "French Open" турнирининг иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
Ушбу даврада беларуслик Арина Соболенко америкалик Аманда Анисимовага қарши кортга чиқиб, кутилмаганда 4:6, 2:6 ҳисобида таслим бўлди.
Шу тариқа "Ролан Гаррос" мусобақасининг учинчи босқичига йўл олган Анисимова, энди руминиялик Ирина-Камелия Бегу, ёки чехиялик Каролина Мухова билан рақобатлашади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ