
- #Манчестер Юнайтед
- #Криштиану Роналду
- #Тоттенхэм
- #АПЛ
- #Эдинсон Кавани
- #Уле-Гуннар Сульшер
- #Бруно Фернандеш
АПЛ."Манчестер Юнайтед" марказий учрашувда "Тоттенхэм"ни таслим этди. Роналдудан гол ва ассист!
- 30-октябр 2021, 23:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
АПЛ 10-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви ниҳоясига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 39-дақиқасида Роналду ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада унинг узатмасидан сўнг Кавани жамоасининг иккинчи голини урди. Захирадан майдонга тушган Решфорд 88-дақиқада гол уриб, "қизил иблислар"нинг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
Ушбу натижадан сўнг Сульшер шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди ва улар АПЛ турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. 15 очкоси бор "шпорлар" айни вақтда 8-поғонага жойлашган.
{game}3610026{/game}
{online}3610026{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ