
АПЛ. "Манчестер Сити" ва "Челси" кутилмаганда очко йўқотишди
- 15-январ 2025, 02:30
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 21-турида "Манчестер Сити" "Брентфорд" меҳмони бўлди, "Челси" эса "Борнмут"ни ўз майдонида қабул қилди.
"Шаҳарликлар" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Дастлаб, Фоден дубль қилган бўлса, Висса жавоб қайтарди. Сўнгги дақиқаларда эса Нёргор имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, "Сити" 6-ўринда қолди, "Брентфорд" 10-поғонага кўтарилиб олди.
Премьер-лига
vs
Game ended in draw."Аристократлар" эса "Борнмут"га таслим бўлди. 13-дақиқада Пальмер ҳисобни очди, шундан кейин Клюйверт ва Семеньо биттадан гол уришди. 90+5-дақиқада Жеймс жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ушбу ўйиндан кейин "Челси" АПЛ турнир жадвалида 4, Ираола шогирдлари эса 7-ўринга жойлашди.
Премьер-лига
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ