АПЛ. "Лондон дербиси" тақдирини ягона гол ҳал этди
- 5-феврал 2021, 02:57
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўз якунига етди. "Лондон дербиси"да тўқнаш келган "Тоттенхэм" ва "Челси" беллашувида "кўклар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 24 дақиқада киритилди. Тимо Вернерга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Льорис дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Жоржиньо аниқ амалга ошириб, якунда жамоасига ғалаба келтирган голга муаллилик қилди.
Ушбу муваффақиятдан кейин "аристократлар" ҳисобидаги очколар сони 36 тага етди ва улар 6-ўринга кўтарилиб олди. Имкониятни бой берган "шпорлар" 33 очко билан 8-поғонани банд этган.
{game}3411567{/game}
{online}3411567{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ