
АПЛ. "Эвертон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
- 24-сентябр 2023, 01:18
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
АПЛнинг 6-туридан ўрин олган "Брентфорд" - "Эвертон" баҳсида мерсисайдликлар 1:3 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, 6-дақиқада Дукуре ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Йенсен имкониятларни тенглаштириб қўйди. Иккинчи бўлимда Тарковски ва Калверт-Льюинлар биттадан гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, "Эвертон" 3 очкони қўлга киритиб, турнир жадвалида 15-ўринга чиқиб олди. "Брентфорд" эса 13-поғонага тушиб кетди.
{game}4193511{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ