АПЛ. "Арсенал" сўнгги дақиқаларда камбэк амалга ошириб, ғалабани илиб кетди
- 28-сентябр 2025, 22:26
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Англия Премьер-лигасининг 6-турида Микель Артета бошқарувидаги "Арсенал" сафарда "Ньюкасл Юнайтед" билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Дастлаб, беллашувнинг 34-дақиқасида Ник Вольтемаде Райя дарвозасини ишғол қлиб, ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 84-дақиқасида эса захирадан майдонга тушган Микель Мерино ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг олтинчиси ўтиб бораётганда Габриэл Магальяйнс бурчакдан узатилган тўпни боши билан зарба йўллаб, гол урди. Бу орқали "канонирлар" камбэк амалга ошириб, муҳим учрашувда 3 очкони қўлга киритди.
Премьер-лига
vs
Arsenal won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ