Англия кубоги. "Манчестер Сити" ишончли ҳисобда зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди
- 14-феврал, 21:52
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Англия кубогининг 4-босқичида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 6-дақиқасида Алфи Доррингтон автогол муаллифи бўлди. Беллашувнинг 81-дақиқасида эса қишда жамоа сафига келиб қўшилган Марк Гехи "шаҳарликлар" таркибидаги дебют голини киритди.
Маълумот ўрнида, "Сити" навбатдаги учрашувини 21 февраль куни "Ньюкасл Юнайтед" билан куч синашади.
Кубок Англии
vs
Manchester City won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ