
Англия ғалабали сериясини давом эттирди
- 9-октябр 2020, 01:51
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
ФИФА кунларидан муносиб фойдаланиш мақсадида Англия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. "Уэмбли" стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Уч шерлар" сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказган Доминик Калбверт-Льюин илк ўйинидаёқ гол уришга эришди. Шунингдек, Конор Коуди ҳамда Дэнни Ингз ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Эътиборлиси, Гарет Саутгейт шогирдлари бу натижа билан уэльсликлар устидан қозонилган кетма-кет 6-ғалабасини нишонлади.
{game}3375382{/game}
{online}3375382{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ