"Андижон" Тожикистонда йиғин бошлади
- 14-июл 2025, 22:27
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
12 июлдан ўз қароргоҳида тўпланиб икки кун шуғулланган “Андижон” бугундан асосий босқич машғулотларига киришди.
Мавсумнинг иккинчи қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа олдиндан режалаштирилганидек, доимий йиғин ўтказиб келаётган маскан - Тожикистоннинг Гулистон шаҳрида жойлашган “Миллий банк”га қарашли соғломлаштириш спорт комлексида бугундан ёзги йиғинини бошлади.
Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, Максим Шацких бошчилигидаги “Бургутлар” бу ерда 26 июлга қадар ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.
Мазкур тайёргарлик давомида Тожикистоннинг иккита клубига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ