
"Андижон" қишки йиғиннинг дастлабки босқичини Тожикистонда ўтказади
- 2-январ 2025, 15:21
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби - “Андижон” янги мавсум учун тайёргарлигини 3 январдан бошлайди. Шу куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтадилар.
“Бургутлар” 5 январда Тожикистонга жўнаб кетади. Жамоа аъзолари у ерда 17 январга қадар қишки тайёргарликнинг биринчи босқичини ўтказади.
Айтиш мумкинки, Тожикистондаги йиғин мобайнида битта ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Қишки тайёргарликнинг иккинчи босқичи эса Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ