
Анчелотти: "Гюлер ва Эндрик иқтидорли, бироқ..."
- 8-ноябр 2024, 17:44
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг ёш ва иқтидорли футболчилари Арда Гюлер ва Эндрикка нима сабабдан кам ўйин амалиёти берилаётгани ҳақида гапирди.
- Эндрик ва Арда ўйнашга тайёр. Жамоавий машғулотларда яхши машқ қилишмоқда. Улар ёш, иқтидорли ўйинчилар. Бироқ, бизнинг ҳозирги мақсадимиз - ёш футболчиларга вақт бериш эмас. Жамоадаги ҳолатни яхшилашимиз зарур, - деди жамоа устози.
Маълумот учун, туркиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум умумий ҳисобда 10 та баҳсда майдонга тушган бўлса, Эндрик жами 9 та баҳсда 2 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ