"Ан-Наср" бош мураббийи билан хайрлашди
- 25-июн 2025, 15:24
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Футбол
Стефано Пиоли "Ан-Наср"дан истеъфога чиқарилди. Саудия клуби италиялик бош мураббий ва унинг жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди.
Мутахассис Ар-Риёд жамоасини 2024 йилнинг сентябрь ойида бошқаришни бошлаган эди. Ўтган мавсумда "Ан-Наср" бирорта ҳам совринга эриша олмади. Саудия Арабистони чемпионатида жамоа 70 очко тўплаб, жадвалда 3-ўринни эгаллади.
Ҳозирда, Пиолига "Фиорентина" клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ