Алонсо: "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба қозона оламиз"
- 9-декабр 2025, 17:34
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо УEФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тури доирасида "Манчестер Сити" га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди .
"Жамоани Чемпионлар лигаси жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Биз ҳозир қандай натижа қайд этаётганимиздан қатъий назар, 3 очко олишга қарор қилдик. Биз эртага “Манчестер Сити"га қарши ўйинда ғалаба қозона оламиз", - деди Алонсо.
Маълумот учун, баҳс 10 декабрь куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Айни пайтда, қироллик клуби 12 очко билан турнир жадвалида бешинчи, “шаҳарликлар” эса 10 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ