
Александр Шлеменко: "Йоль Ромеро билан жанг шунчаки бомба бўлади"
- 10-декабр 2020, 15:07
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўрта вазнда “Bellator”нинг собиқ чемпиони Александр Шлеменко UFCнинг собиқ жангчиси Йоль Ромеро билан жанг қилишни ҳоҳлаётганини айтди.
“Менимча, ўз позициямни баён этиш вақти келди. Агар Йоль Ромеро Россия промоушенида фаолият юртса, у билан жангим шунчаки бомба бўлади”, - деди Шлеменко.
Маълумот учун, Шлеменко фаолияти мобайнида 59 та ғалаба, 13 та мағлубият қайд этган. Шунингдек, битта ҳисобланмаган натижа ҳам мавжуд.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ