Абрамов бошчилигидаги "Динамо" қирғиз клубини ёшлардан иборат таркиб билан мағлуб этди!
- 18-июл 2023, 19:29
- 0
- Футбол
Ўртоқлик ўйини доирасидаги иккинчи ўйинида ҳам "Динамо" қирғиз клубини мағлуб этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Динамо" жамоаси Иссиқкўлдаги йиғин доирасида Ўшнинг "ОшМУ-Алдиер" жамоасига қарши иккинчи ўйинини ўтказди.
Бу баҳсда Вадим Абрамов асосан ёшлардан иборат таркибни майдонга туширди. Шунга қарамай, "арслонлар" бу баҳсда ҳам "ОшМУ-Алдиер"ни таслим эта олди.
Абубакир Мўйдинов ҳисобни очган бўлса, Элнур Саитмуротов ва Валерий Акопов ҳисобни 3:1 га етказди. Меҳмонлардан ягона гол Акмал Йўлдошев номига ёзилди", - дейилади хабарда.
18 июль (сешанба), Ўртоқлик ўйини. Иссиқкўл.
"Динамо" - "ОшМУ-Алдиер" - 3:1.
Голлар: Абубакир Мўйдинов 47, Элнур Саитмуротов 62, Валерий Акопов 69 пенальти – Акмал Йўлдошев 50.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ