
А Серия. "Рома" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига 3 очкони қўлга киритди
- 22-октябр 2023, 17:57
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 9-туридан ўрин олган "Рома" - "Монца" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Майдон эгалари сафида ягона голни Стефан Эл-Шаарави киритди. Ушбу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Шу тариқа, "Рома" 3 очкони қўлга киритиб, 14 очко билан турнир жадвалида 6-ўринга чиқиб олди. "Монца" 12 очко тўплаган ҳолда 11-ўринни банд этган.
{game}4230620{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ