
А Серия. "Рома" Римда "Аталанта"ни енга олмади
- 8-январ 2024, 03:52
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
А Серия 19-туридан ўрин олган "Рома" - "Аталанта" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 8-дақиқада Копмейнерс ҳисобни очган бўлса, 39-дақиқада Пауло Дибала пенальтидан гол киритиб, мувозанатни тиклади.
Очколари сонини 30 тага етказиб олган Бергамо клуби А Серия турнир жадвалида олтинчи, бир очко кам жамғарган Моуриньо шогирдлари эса саккизинчи поғонани банд этиб турибдию
{game}4230717{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ