
А Серия. "Рома" Рим дербисида мағлубиятга учради
- 7-ноябр 2022, 00:01
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
А Серия 15-туридан ўрин олган "Рома" - "Лацио" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 29-дақиқада Фелипе Андерсон томонидан киритилди.
Очколари сонини 27 тага етказиб олган "бургутлар" А Серия турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. 25 очкоси бор "бўрилар" 5-поғонани банд этган.
Қайд этиш лозим, легионермиз Элдор Шомуродов ушбу ўйинда захирада қолдирилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ