А Серия. "Рома" ишончли ҳисобда зафар қучиб, пешқадамга айланиб олди

А Серия. "Рома" ишончли ҳисобда зафар қучиб, пешқадамга айланиб олди

Италия А Сериясининг 11-турида Жан Пьеро Гасперини бошчилигидаги "Рома" ўз уйида "Удинезе"ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Дастлаб, учрашувнинг 42-дақиқасида Лоренцо Пеллегрини пеналтидан фойдаланиб ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 61-дақиқада эса Зеки Челик фарқни 2 тага етказиб, ўйинга нуқта қўйди. 
 
Маълумот ўрнида, римликлар ушбу ғалаба орқали "Наполи" ҳамда "Милан"ни қувиб ўтган ҳолда, 1-ўринга чиқиб олди. Жамоа ҳисобида 23 очко мавжуд.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ