А Серия. Қийин кечган баҳсда "Интер" "Аталанта" устидан муваффақиятга эришди
- 17-март 2025, 02:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг навбатдаги турида "Интер" "Аталанта" билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг 54-дақиқасида Аугусто ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, ўйиннинг 87-дақиқасида Лаутаро Мартинес ҳисобни 2 тага етказди. Ушбу ғалаба орқали "нераззурилар" 64 очко тўплаган ҳолда, 1-ўринни мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги "Наполи"да эса 61 очко мавжуд. Бергамоликлар 58 очко билан 3-ўринда қолмоқда.
Серия А
vs
Inter won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ