А Серия. "Наполи" кутилмаганда дуранг ўйнади. "Интер" билан орадаги фарқ эса 1 очкогача қисқарди

А Серия. "Наполи" кутилмаганда дуранг ўйнади. "Интер" билан орадаги фарқ эса 1 очкогача қисқарди

Италия А Сериясининг 36-турида "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 
 
Учрашувнинг 15-дақиқасида Лукаку ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 32-дақиқада эса Алекс Мерет ўз дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглашишига ёрдам берди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Распадори неаполликларни яна олдинга олиб чиққан эди. Бироқ, 84-минутда Хоан Васкес ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 
 
Ушбу дурангдан сўнг Конте бошчилигидаги "Наполи" турнир жадвалида 78 очкога эга бўлиб, пешқадамлик қилмоқда. Уларни эса 77 очко билан Индзагининг "Интер"и қувиб келмоқда.

SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ