А Серия. "Милан" супер камбек амалга ошириб, ғалаба қозонди

А Серия. "Милан" супер камбек амалга ошириб, ғалаба қозонди

Италия А Сериянинг 28-тури доирасидаги беллашув якунланди. 
 
Консейсау бошчилигидаги "Милан" ушбу турда "Лечче" устидан иродали ғалаба эришди. Яъни 68-дақиқагача мағлубиятга учраб турган миланликлар 3 та гол уриб, зафар қучишди. 
 
Жамоа ушбу ғалаба орқали онлайн турнир жадвалида 28 та учрашувдан сўнг 44 очко тўплаган ҳолда, 8-ўринни банд қилишди.

Маълумот ўрнида, клуб навбатдаги баҳсини 15 март куни "Комо"га қарши ўтказади. Ушбу тўқнашув Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ