
А Серия. "Лацио" йирик ғалабани тантана қилди
- 2-октябр 2022, 17:33
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
А Серия 8-туридан ўрин олган "Лацио" - "Специя" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
"Бургутлар" сафида Милинкович-Савич дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Романьоли ҳамда Закканьи биттадан гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, очколари сонини 17 тага етказиб олган Сарри шогирдлари Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.
{game}3919164{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ