А Серия. Голларга бой ўтган учрашувда “Интер” “Наполи” билан муроса кўчасини танлади
- 12-январ, 02:44
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 20-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз якунига етди.
Турнир жадвалида якка ҳокимлик қилаётган Миланнинг “Интер” клуби ўз майдонида “Наполи”га қарши баҳс олиб борди. “Нерадзуррилар” учрашувда тезкор гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Федерико Димарко гол уриб мезбонларни олдинга олиб чиқди. 26- дақиқага келиб, “Наполи” етакчиси Скотт Мактоминей мувозанатни тиклади. 73-дақиқада Ҳақан Чалҳаноглу белгиланган пенальтини бехато амалга ошириб, “Интер”ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқага келиб Скотт Мактоминей дублни расмийлаштириб орадаги фарқни йўққа чиқарди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар ўз ҳисобларига 1 очкодан ёзиб қўйди.
Серия А
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ