
Йерри Мина "Барселона"ни тарк этиб АПЛга ўтишга яқин турибди
- 23-июл 2018, 13:58
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
"Барселона" клуби ҳимоячиси Йерри Мина фаолиятини АПЛда давом этириши мумкин.
Goal нашрининг хабар беришича, "Эвертон" клуби футболчи учун 17 миллион евро таклиф қилган. "Кўк-анор ранглилар" ушбу таклиф розилиг билдиришган, бироқ колумбияликни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Мина ЖЧ-2018 доирасида Колумбия терма жамоаси сафида 3 учрашувда майдонга тушиб 3 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ