Ярмоленко ярим йил "Вест Хэм"га ёрдам беролмайди
- 23-октябр 2018, 09:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби вингери Андрей Ярмоленконинг жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 28 ёшли украиналик футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган ва энди у камида 6 ой майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ярмоленко “Вест Хэм” сафига ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан 20 млн евро эвазига сотиб олинган эди. У жорий мавсум “болғачилар” сафида 10та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ