Усэйн Болт футболда кимдан илҳомланишини айтди
- 2-сентябр 2018, 09:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Ямайкалий дунёга машҳур спринтер Усэйн Болт футболда уни "Ювентус" ҳужумчис Криштиану Роналду илҳомлантиришини айтди.
“Мен Криштиану Роналдунинг мухлисиман. Нега дейсизми? У тинимсиз меҳнат билан улкан ютуқларга эришди. У энг зўри бўлиш учун нималар қилиш кераклигини билади. У ҳар доим мени илҳомлантиради”, - дейди Болт.
Эслатиб ўтамиз, сайёрамизнинг энг тезкор одами айни дамда Австралиянинг "Сентрал Коуст Маринерс" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ