
Уайлдер Тайсон Фьюри билан реванш жангга тайёр
- 5-декабр 2018, 12:37
- Shahobiddin
- 0
- Бокс
Оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Деонтей Уайлдер британиялик собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан реванш жангга тайёр.
Бу боксчиларнинг Лос-Анжелесда ўтган тўқнашуви дуранг билан якунига етди ва чемпионлик камар Уайлдерда қолди.
– Мен Фьюри билан яна учрашишга шошмаяпман, – дея Уайлдернинг сўзларини келтиради AFP нашри. – Мен у билан яна урушаман. Бу менинг мақсадим. Ҳаттоки, Жошуа билан жанг ҳақида ўйламаяпман. Фьюри билан жанг қилмасдан бошқа жангда иштирок этишни истамайман.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ