
Тотти: "Рома"га омад кулиб боқди
- 18-декабр 2018, 11:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Римнинг "Рома" клуби афсонаси Франческо Тотти жамоасининг УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Порту”га тўқнаш келгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Кучли рақибга рўбаро бўлмаганимиз учун бизга омад кулиб боқди дейишимиз мумкин. Аммо, “Порту”га ҳам енгил қарамаслик лозим. У ҳам жиддий жамоа.
Бизни олдинда жуда қийин учрашувлар кутмоқда. Аммо, барчамиз кўришни хоҳлаётган “Рома”да бу даражада чиқиб олиши учун яна 2 ой вақт бор. Биз барчамиз мураббийни қўллаб-қувватлаймиз ва ишонамизки у жамоани олға етаклай олади”, - дейди Тотти.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” ва “Порту” жамоаларининг илк учрашуви 12 февраль куни, жавоб баҳси эса 6 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ