
Tashkent Challenger. Жўрабек ва Санжар финалда
- 11-октябр 2018, 20:04
- Shahzod
- 0
- Теннис
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов тандеми бугун ярим финал баҳсида Лука Маргороли/Тристан-Самуэль Вайссборн дуэтига қарши кортга чиқди.
1 cоат 11 дақиқа давом этган беллашув вакилларимизнинг 6:4, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Энди улар эртага марказий кортда бош соврин учун кортга чиқишади. Уларга Энрике Лопес Перес/Федерико Гайо дуэтига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур беллашув 11:00 да бошланиши режалаштирилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ