
Стол теннисчимиз Туркияда совриндор бўлди
- 5-сентябр 2018, 10:35
- Zohir2018
- 0
- Стол тенниси
Туркиянинг Истамбул шаҳрида ўсмирлар ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган халкаро турнирда ҳамюртларимиз муваффақиятли иштирок этди.
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон, Озарбайжон, Миср, Туркманистон, Қирғизистон ва Кипрдан келган стол теннисчилар иштирок этди.
2005 йилларда туғилганлар ўртасида Мақсуд Рустамов яккалик баҳсларида иккинчи ўринни эгаллади ва терма жамоамизга кумуш медални келтирди. Қизлар ўртасида Саёра Абдуҳалилова чорак финалга қадар иштирок этди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ