"Шаржа" Президент кубоги ярим финалига чиқди
- 9-феврал 2019, 23:59
- Shahzod
- 1
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолият олиб борадиган "Шаржа" жамоаси бу босқичда "Эмирейтс"ни қабул қилди. Учрашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади (1:1) ва қўшимча бўлимларга мурожаат этилди.
Экстра таймларнинг дастлабкисида эса мезбонлар иккинчи голни киритишди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқишди. Шукуров одатдагидек беллашувни асосий таркибда бошлади.
БАА Президенти кубоги. Чорак финал
"Шаржа" - "Эмирейтс" 2:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ