
Серена Уильямс уйга кетди
- 15-август 2018, 15:15
- Zohir2018
- 0
- Теннис
АҚШнинг Цинциннати шаҳрида хотин-қизлар ўртасидаги теннис турнирида америкалик Серена Уильямс иккинчи даврадан ўта олмади.
Серена мусобақанинг мазкур босқчисда чехиялик Петра Квитовага қарши ўйин ўтказди ва 3:6, 6:2, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа ғалаба қозонган Петра "Western & Southern Open" турнирининг учинчи даврасида франциялик Кристина Младеновичга қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ