Осиё ўйинларинингбугунги кун баҳсларида ҳамюртларимиз ўз иштирокларини якунлашди.
Кун дастуридан ўрин олган самбо баҳсларида ҳамюртларимиз медалларимиз жамғармасини биттадан олтин ва кумуш медаллари билан бойитишди.
Хусусан, аёллар ўртасидаги -68 кг вазн тоифасида Нилуфар Давлетова Дилдаш Куришбаева билан баҳсда рақибасига имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибасига айланди.
Шунингдек, -90 кг вазн тоифасида Камолиддин Холмаматов тожикистонлик Умед Хасанбековни мағлуб этган ҳолда, Осиё ўйинларидаги медалларимиз сонини 21 тага етказиб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ