"Реал" раҳбариятига Исконинг семириб кетгани ёқмаяпти
- 13-ноябр 2018, 21:21
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Искодан норози бўлмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти футболчининг ортиқча вазнга эга бўлгани сабаб ўз имконияти даражасида ўйин кўрсата олмаяпти деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Иско бундан 1,5 ой муқаддам кўр ичак хасталиги билан операция қилинган эди. Унинг сафга қайтганига эса бор йўғи 2 ҳафта бўлди. Шу боис жамоанинг янги устози Сантьяго Солари ўтган давр мобайнида уни бирорта ҳам ўйинда асосий таркибда туширмади.
Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 12та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ