"Реал Мадрид"да яна бир муаммо
- 25-сентябр 2018, 19:29
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско бир ой давомида жамоасига ёрдам беролмайди. Бу ҳақида As нашри хабар бермоқда.
26 ёшли испаниялик тиббий кўригдан сўнг кўр-ичак катталаниши аниқланган. Яқин кунларда футболчи жароҳлик амалиётини ўтказади.
Хавбек 2-октябрь куни ЕЧЛ доирасида ЦСКАга қарши учрашувда жамоасига ёрдам беролмайди. Аммо катта эҳтимол билан 28 октябрь куни Испания чемпионати доирасида "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ