Ўзбекистонлик ҳакамга Испания - Миср учрашуви ишониб топширилди
- 8-ноябр 2018, 14:23
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича "Dubai Cup" Халқаро мусобақасида фаолият юритаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Шу кунгача Намозов Бразилия - Испания (5:2) ва Таити - Эрон (2:4) учрашувида ишлади.
Бугун Бахтиёр Намозов Испания - Миср учрашувини бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, "Dubai Cup" Халқаро мусобақасида БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ