
"Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан "T1tan" номи билан дарвозабонлар қўлқопи ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди. Гап шундаки Каннинг футболчилик фаолияти давомида "Титан" деган лақаби бор эди ва у компания муаллифлик ҳуқуқини бузган деб ҳисобламоқда.
Бу ишни Мюнхен суди кўриб чиқади. Оливер Кан Баден-Вюртембергда жойлашган корхонадан номдан фойдаланганлик учун 250 минг евро товон талаб қилмоқда.
Собиқ кипернинг ўзи ҳам "Goalplay" номи остида дарвозабонлар қўлқопи ишлаб чиқаради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ