
ОЧЛ. "Насаф" билан бир гуруҳда ўйнаган икки жамоа ярим финалга чиқди
- 17-сентябр 2018, 23:03
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ғарб минтақасида Эроннинг "Персеполис" жамоаси Қатарнинг "Ал-Дуҳаил"ини 3:1 ҳисобида енгди ва икки ўйин натижасига кўра (сафарда 0:1 га енгилган) ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, "Персеполис" гуруҳ босқичида "Насаф" билан, "Ал-Дуҳаил" эса "Локомотив" билан куч синашган эди.
Иккинчи ўйин эса Қатарнинг "Ал-Садд" ҳамда Эроннинг "Истиқлол" жамоалари ўртасида кечди. Доҳада ўтган ўйинда кучлар тенг келди - 2:2. Теҳронда ўтган дастлабки қарама-қаршиликда эса меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучган эдилар. Шу тариқа, "Насаф" билан гуруҳ босқичида тўқнаш келган "Ал-Садд" иккинчи ярим финалчига айланди.
{game}2765558{/game}
{online}2765558{/online}
{game}2765556{/game}
{online}2765556{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ