
Новак Жокович Лондонда ғалаба қозонмоқда
- 13-ноябр 2018, 05:36
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик теннисчи Новак Жокович ATP якуний турнирнинг гуруҳ баҳсида ғалаба қозонди.
Новак мазкур учрашувда америкалик Жон Иснерга қарши кортга чиқиб, якунда 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Ушбу баҳсдан сўнг улар ўртасидаги ўзаро ўйинлар ҳисоби 9:2 кўринишини олди. Олдинда Жокович.
Шу тариқа, Новак гуруҳда германиялик Александр Зверев билан биринчи поғонани бўлишиб оладиган бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ