
Мусаев ва "Жубило Ивата" мавсумни дуранг билан бошлади
- 23-феврал 2019, 20:55
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фозил Мусаев тўп сурадиган "Жубило Ивата" клуби бугун ўз майдонида "Мацумото Ямата" клубини қабул қилди. Мазкур беллашувда кучлар тенг келди - 1:1.
Мусаев 81-дақиқада захирадан майдонга тушди. Маълумот учун, "Жубило Ивата" ўзининг навбатдаги учрашувни 1 март куни ўтказади. Шу куни Хироши Нанами шогирдлари Хиросимада "Санфречче" меҳмони бўлишади.
Япония чемпионати. 1-тур
"Жубило Ивата" - "Мацумото Ямата" 1:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ