Маурицио Сарри: "Арсенал" ЕЧЛ йўлланмаси учун курашади
- 18-август 2018, 14:40
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал"га қарши баҳс олдидан "канонирлар" ҳақида тўхталиб ўтди.
"Арсенал"нинг илк турдаги мағлубияти? "Манчестер Сити" билан ўйнаш ҳаммага қийин. Эмери - ажойиб мураббий. У 3 марта Европа лигасида ғолиб чиққан, ПСЖ билан Франция чемпиони бўлди. Бу мавсум "Арсенал" кучли рақобат ҳосил қилади деб ўйлайман. Улар Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади", - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" - "Арсенал" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ