"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этади
- 14-октябр 2018, 11:55
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан қишда жамоасини ўзгартиради.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли италиялик футболчи фаолиятини ўз ватанида давом эттирмоқчи. Унга "Интер", "Наполи" ва "Ювентус" каби А Серия грандларидан жиддий таклифлар бўлмоқда.
Маълумотларга қараганда МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ушбу трансферга ўз розилигини билдирган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ