МЮ собиқ ҳимоячиси "Копенгаген" билан шартнома имзолади
- 21-декабр 2018, 16:43
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Уругвайлик ҳимоячи Гильермо Варела фаолиятини Дания чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Берилган маълумотларга кўра 25 ёшли футболчи “Копенгаген” клуби билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. Энди у пойтахт клуби сафида 2-рақамда тўп суради.
Маълумот учун, Варела “Манчестер Юнайтед” ва “Айнтрахт” каби клублардаги фаолияти билан танилган. Унинг сўнгги жамоаси эса Уругвайнинг “Пеньяроль” бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ