
MLS. Златан мавсумнинг энг чиройли голи муаллифига айланди (Видео)
- 14-ноябр 2018, 07:01
- Akramov
- 0
- Футбол
MLS мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида энг чиройли гол муаллифи номини маълум қилди. Унга кўра “Лос-Анжелес Гэлакси” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович ушбу совринни қўлга киритди.
Аввалроқ 37 ёшли футболчи 2018 йилнинг энг яхши янги футболчиси деб топилди. Бундан ташқари у Уэйн Руни билан биргаликда MLS’нинг мавсумдаги рамзий терма жамоасига киритилди.
Маълумот учун, Ибрагимович март ойида “Манчестер Юнайтед”дан “Лос-Анжелес Гэлакси” сафига келиб қўшилди. У 27 ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ