
Легионерларимиз. Мусаевнинг жамоаси қуйи лигага тушиб кетиши мумкин
- 1-декабр 2018, 23:24
- Shahzod
- 0
- Футбол
Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган "Жубило Ивата" клуби мамлакат чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритган "Кавасаки Фронтале" жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Мазкур беллашувда "Жубило Ивата" рақибга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Мусаев 81-дақиқада захирадан майдонга тушди.
Бугунги мағлубиятдан сўнг "Жубило Ивата" ҳисобидаги очколар сони 41 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 18 жамоа орасида 16-ўринни эгаллади. Энди эса иваталиклар қуйи лигага тушиб кетмаслик учун плей-офф баҳсида майдонга тушади.
Ушбу ўйинлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Япония J лигаси. 34-тур
"Кавасаки Фронтале" - "Жубило Ивата" 3:1.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ