
Мельбурн шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатида иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.
Унда италялик Камила Жоржи ва польшалик Ига Святек ўзаро рақобатлашди. Ўйинда Камила рақбини 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа "Australian Open" мусобақасининг учинчи даврасида Жоржи чехиялик Каролина Плишковани синовдан ўтказадиган бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ