
Германия терма жамоаси ўз антирекордини такрорлади
- 14-октябр 2018, 06:19
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
Аввалроқ хабар берганимиздек, УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Германия терма жамоаси Голландияда шармандалий мағлубиятга (3:0) учради.
Айтиб ўтиш жоизки, бундестим учун бу 2018 йилдаги бешинчи мағлубиятдир. Илгарироқ, Йоахим Лёв тарбияланувчилари ЖЧ-2018 доирасида Жанубий Кореяга (0:2) ва Мексикага (0:1) мағлуб бўлишганди, ўртоқлик учрашувларида - Австрия (1:2) ҳамда Бразилия термасига қарши (0:1) учрашувларда имкониятни бой берган.
Маълумот учун, Германия бундай антирекордни 1956 ва 1985 йилларда қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ