Фабрегас: Азар "Челси"дан кетса, фақат "Реал"га ўтиши мумкин
- 9-феврал 2019, 10:54
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Монако” хавбеки Сеск Фабрегас “Челси”даги собиқ жамоадоши Эден Азарнинг “Реал”га ўтиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Азар “Челси” сафида энг камида яна 1,5 йил қолиши мумкин ва у ҳозир жамоада бахтли. Агар у Лондондан кетишни хоҳласа, фақат “Реал”га ўтиши мумкин ва у буни ўзи ҳал қилишши керак. Мен унга омад тилайман”, - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бельгиялик футболчи мавсум якунлангач “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. У жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ